1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт

28-12-2022, 08:48 407 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло барча мавжудотлар ичида инсонни улуғ ва мукаррам эканлиги тўғрисида ўз каломи Қуръони каримда хабарини берди.
Ислом шу боис одамзоднинг бири бошқасидан на бойликда, на мансабда, на чиройда, на миллатида ва танаси рангида устун бўлолмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Дарҳақиқат (биз)одам фарзандларини (азиз ва)мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда (от улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик"( Исро сураси, 70-оят)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: "Мўмин киши Аллоҳ наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир",-деганлар.
Муҳтарам Юртбошимиз Ш. Мирзиёев: "Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланишини назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун  муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз",- дея таъкидлади.
Инсон қадрига бўлган эътиборнинг амалий ифодаси халқимиз ҳаётида тобора мустаҳкам акс этиб бормоқда. Биргина муқаддас динимизга эътибор берилаётганлиги бунга мисол бўла олади. Жумладан юртимизда 25 та янги масжидлар очилиши 96 та масжидларнинг янгидан қурилгани биз мўмин мусулмонларга катта мукофот ва қувончли воқеа булди. Олий ва ўрта махсус диний таълим масканларида қабул квоталари оширилиши, эътиборли жиҳати икки нафар устоз домлаларимизга фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий   унвони берилиши қувончли ҳол. Юртимизда фаолият кўрсатадиган "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари сони 21 тага етгани ."Ҳидоят сари" кўрсатуви негизида "Муфтий минбари" "Маданият ва маърифат" телеканалида "Маърифий суҳбатлар" ва "Зикр аҳлидан сўранг" номли янги телекурсатувлар эфирга узатилаётганлиги ва олимларимиз томонидан ёзилган, таржима қилинган диний адабиётлар юзлаб нусхада китобхонлар учун етказиб берилиши, ҳар йили юртимизда яшаётган мусулмонлар орасидан кўплаб кишилар муқаддас ҳаж ва умра зиёратига бориб келишаётганлиги жонажон юртимизда инсон қадри улуғланаётганидан далолатдир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир". (Анкабут сураси, 69- оят) 
 
Г. Абдуназаров,
Касби туманидаги Зарипов Мўмин ҳожи жоме масжиди ноиб имоми