1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саудия Арабистони Макка ва Мадина бўйича янги режа тузди

6-01-2023, 15:18 305 Ўқиш режими + -
Макка ва Мадина шаҳарларини Саудия Арабистонида “ислом иқтисодиётининг фаолият маркази”га айлантириш мақсадида мамлакатдаги тегишли муассасалар билан келишув имзоланди. 
Мамлакатнинг SPА расмий агентлигига кўра, шартнома Савдо вазири Мажид бин Абдуллоҳ ал-Касабий иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Макка ҳамда Мадина Савдо палаталари, Ислом савдо, саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси ўртасида имзоланди.
Уч томонлама келишув Макка ва Мадина шаҳарларини ислом оламида молиявий ва бизнес фаолиятлари учун марказга айлантиришни кўзда тутади. 
Саудия Арабистони Савдо вазири Касабий савдо ривожланиши ва муқаддас ерларни зиёрат қилган мусулмонларга хизмат кўрсатиш доирасида тарихдан бери Макка ва Мадина шаҳарларида етарли ишчи кучи мавжудлигига эътибор қаратди. 
Уч томонлама ҳамкорлик дастури доирасида кўплаб ташаббус ва фаолиятлар амалга оширилишини айтар экан: "Иккала муқаддас шаҳарнинг ҳам барча мусулмонлар қалбидан жой олганига шубҳа йўқ. Умид қиламизки, юқоридаги омиллар ушбу уч томонлама ҳамкорлик орқали икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларини кучайтиришдан умидвормиз”, деди Касабий.