1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом дини жоҳиллик ва нодонликни қоралайди

6-01-2023, 15:23 205 Ўқиш режими + -
Ислом дини ҳар қандай шароитда ҳам экстремистик ва террорчилик каби кескин ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бермайди. Унинг таълимотига кўра, ноҳақ қон тўкилиши кимнинг қони бўлишидан қатъи назар, энг оғир гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазоси ҳам оғир экани маълум.
Ислом динида, ҳатто ёв билан жанг қилиш асносида ҳам инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига риоя қилишга буюрилади. Ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зўровонлик қаттиқ қораланади. 
Ислом ҳар қандай замон, макон ва шароитга мос тушадиган мўътадил диндир. У инсон камолоти, маънавий тараққиёти учун хизмат қилади. Динимиз асоси энг аввал илмга рағбат уйғотади. Ислом дини жоҳиллик ва нодонликни қоралайди. Қачонки илм сусайса, жоҳиллик ва нодонлик палак ёйиб, ҳатто, жамиятга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Ислом ҳеч қачон зулмга йўл қўймайди, жиноят ва қабиҳликларни ҳеч бири Қуръон ва суннатга мос келмайди. 
Айрим мамлакатларда давом этаётган даҳшатли уруш, баъзи давлатлардаги қашшоқлик ва ночорлик ҳамда бошқа турли сабаблар туфайли миллионлаб болалар мактабга бора олмаяпти. Бу ниҳоятда ачинарли ҳолатдир. Қанчадан-қанча бола қочоқлар сафида. Энг ачинарлиси, уларнинг фақатгина билим олиш ҳуқуқи эмас, яшаш ҳуқуқи ҳам таъминланмаяпти. Уруш ва терроризм балоси туфайли қанчадан-қанча бегуноҳ болалар қурбон бўлмоқда.
Баъзи давлатларда содир бўлаётган террорчилик ҳарактлардан хулоса чиқариб, инсонийлик қиёфасини бутунлай йўқотган, тинч аҳолига жабр-ситам, ўлим таҳликасини солиб туриш жирканч муддаосига айланган қора кучлар дунёнинг қайсидир бурчагида ҳали ҳам бор эканини англаб, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз зарур. 


Хуршид Шаропов, 
Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юртининг 4-курс талабаси