1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қўшничилик хақлари

9-01-2023, 21:58 214 Ўқиш режими + -
Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: Ибн Аббос ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: Набий с.а.в нинг Ўзи тўқ булиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас деганларини эшитдим. Бу жуда улуғ ва ниҳоятда катта гап қўни-қўшниларнинг холидан ҳар доим хабар олиб туриш, уларнинг оч-юпун қолишидан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан. Дарҳақиқат қўшнисидан хабар оладиган, қўшнисини оч-юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган тинч – тотув аҳил жамият бўлади. Лекин одамлари қўшнисининг аҳволи билан иши йўқ, ўзини эса егани олдида, емагани кетида, бой-бадавлат яшайдиган жамият албатта таназзулга кетади, ҳалокатга учрайди. Бу ерда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ана шундай кишилардаги мўминлик сифатини инкор қилияптилар.Буни хар биримиз яхши билишимиз лозим. Бугунги кунимизда бундай холатлар бор.Холбуки қўни – қўшниларимиздан хабар олиб туриш, мухтожларга ёрдам бериш мўминлик бурчимиздир. Абу Шурайҳ Хузоийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса ,қўшнисига яхшилик қилсин.Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса ,меҳмонга икром кўрсатсин. Ким Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса ,яхши гап айтсин ёки жим турсин” дедилар. Қўшнига яхшилик қилиш, уни хожати тушган ишларга ёрдам бериш ва ундан ёмонликларни даф этиш билан бўлади . Яхши қўшничилик аломатларидан баъзилари унга мухтож булганда қарз бериш, бемор бўлса бориб кўриш, таъзиясида иштирок этиш,хурсандчилигини табриклаш,деворларини баланд қилиб юбормаслик каби ишларда хам намоён бўлади. Лекин минг афсуски мўмин мусулмонлар бугунги кунда бундай ҳадислардан узоқлашиб кетишган.Қўшнини молига жонига номусига тажовуз қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади: “Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино хақида сўрадилар. У харомдир .Уни Аллоҳ ва Унинг Расули харом қилган дейишди. Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ дедилар. Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар. У харомдир .Унинг Аллоҳ ва Унинг Расули харом қилган дейишди. Ўнта уйга ўғирликка тушиш қўшнининг уйига ўғирликка тушишдан енгилроқ“ дедилар. Бу ҳадисдан шундай хулоса қилишимиз керакки қўшнини аёлига ва молига хиёнат қилиш оғир гунохлардандир. Аллоҳ таоло ўзи ҳидоят йўлидан адаштирмасин.

Р.Қиямов
Нишон туман бош имом хатиби