Баъзан бу дунёдан воз кечиб, узлатни ихтиёр қилиб, асосий ишларни унутиб қўяётганларни эшитиб қоламиз. Маълумки илм олиш нафл ибодатдан афзал деган иборани замирида улкан маъно бор. Илм ўрганиш, ўзгаларга ўргатиш, фарзанд тарбиялаш, чиройли оила барфо этиб, доимо яхшилик йўлида йўриш, яхши фикр юритиш, рост сўзлаш, гўзал амаллар қилиш билан инсонийлик мартабасини ошириш мумкин. Бироқ суфийлик роҳиблик эмас. Роҳибликдан жиддий фарқи бор, роҳиблик дегани тарки дунёчилик дегани, бу ислом динига жуда ҳам ёт ғоя бўлиб, оят ва ҳадис мутлақо рад қилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак ҳадисларидан бирида шундай дейдилар; Умматимнинг энг яхшиси охират иши деб дунё ишини дунё иши деб охират ишини қолдирмайдиганларидур. дедилар.
Ҳадид сурасининг 27- оятида роҳиблик яъни тарки дунёчилик йўқ эканлигини хабарини роббим зикр қилиб бизга таълимини бериб қўйибди.
ورهبانيةُ ابتدعوها ما كتبناها عليهم الا ابتغاء رضوان الله فما رعوها حق رعايتها فئاتينا الذين ءامنوا منهم اجرهم و كثير منهم فاسقون
Роҳибликни ўзлари чиқариб олдилар. Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат узлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқдурлар. ( ҳадид 27 ояти)
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларидан бирида шундай марҳамат қилдилар ва бизга таълимот бердилар :
لا رهبانية في الاسلام
Исломда роҳиблик ( тарки дунёчилик) йўқ.
А. Бозоров,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг тафсир фани ўқитувчиси