1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Маҳбуб ўлдим

10-01-2023, 11:38 395 Ўқиш режими + -
Салойи ома айлай,
Ул эрур мулки жаҳон.
Бошима куни анжом,
Соя тутса арғувон.

Ман муҳиб маҳбуб ўлдим,
Айлаб мусхафни аён.
Таманно этсам не айб,
Раҳматин куни поён.

Фоний бул айёмидин,
Айласа руҳим равон.
Боқий ул оламидин,
Етса равзаи ризвон.

Манга масиҳ на даркор,
Анда қолсам жовидон.
Насринлар ичра ҳурлар,
Хўб кўрунса хиромон.

Л.Жалилов
"Мавлоно хожагий имканагий" зиёратгох рахбари