1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Низо ва талашиб-тортишишдан мусулмонларга ҳеч қандай фойда йўқ

11-01-2023, 15:15 208 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда турли экстремистик ва террористик ташкилотлар ислом ниқоби остида ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда инсонийликка зид бўлган турли хатти-ҳаракатларни бажармоқда. Ўзларини динимиздаги мўътабар исмлар билан номлаб,  динга муҳаббатли, аммо илми етарли бўлмаган ёки дин арконларидан умуман бехабар, содда мусулмонларни ўзларига эргаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали оят ва ҳадисларни ўз манфаатлари йўлида талқин қилиб, уламоларимизни ҳақоратлаб, низо чиқаришга уринмоқдалар. 
Уларнинг бу ҳаракатлари туфайли баъзи мусулмонлар билиб-билмай тарафкашлик қилиб, иккига бўлиниб олишлари кузатилмоқда. Бу жуда ачинарли ҳолатдир. Бундай ҳолларда тарафкашлик қилиб муаммо чиқариш эмас, балки ўртани ислоҳ қилишга буюрилганмиз. Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 9-оятида: “Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг“,  10-оятида эса, Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз, дея марҳамат қилади. 
 Низо ва талашиб-тортишишдан мусулмонларга ҳеч қандай фойда йўқ, фақатгина тушкунликка тушиш ва заифлашиш бор холос. Бундан эса экстремистик ва террорчи кучлар ўзларининг ёвуз мақсадлари йўлида фойдаланишади.
Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 46-оятида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир”. Мусулмонларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатлари қанча кўп бўлса, муваффақиятлари ҳам шунчалик кўп бўлаверади. Шунинг учун ҳам, Қуръони Каримда бу амр қайта-қайта такрорланади. Ушбу оятда зикр қилинаётган ғалаба омилларидан бири ўзаро тортишиш ва низо қилмасликдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Ўзаро низо қилманг» демоқда. Ўзаро низонинг ва тортишишнинг оқибати нима бўлиши оятнинг ўзида айтилган: «…у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир» дейилган. 
Мўмин-мусулмонлар бир оила фарзандларидек, дўст-биродар бўлишлари зарур. Уларнинг бир-бирлари билан талабашиб-тортишишлари, низолашишлари ҳаромдир.
 
Азамат Усмонов