1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нон ушоқларини исрофга чиқармайлик

12-01-2023, 12:27 260 Ўқиш режими + -
Баъзан шундай бўладики, нон ушоғи ёки овқат луқмаси қўлимиздан пастга тушиб кетади. Шундай пайтда уларни исрофга чиқишига йўл қўймаслигимиз лозим. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло бизга ризқ қилиб берган нон, таом ва сув каби неъматларни шукрини қилиб, уларни исроф қилишдан тийилайлик!
 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби