1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитна тарқатишдан тийилинг

16-01-2023, 11:10 149 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишиларнинг иши мўъмин-мусулмонларни фитнага тортишга ҳаракат қилмоқдалар. 
Ислом дини эса мўъмин-мусулмонларни фитнага аралашишдан қайтаради. 
Аллоҳ таоло:”Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоби)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (Зот) дир” дейди(Анфол сураси, 25-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.):”Фитналар содир бўлганида тик тургандан кўра ўтирган афзалдир. Тик турган эса юриб кетаётгандан, юриб кетаётган эса югуриб кетаётгандан афзалдир. Ким фитнага аралашиб қолса, ҳалокатга учрайди ва кимки фитнадан паноҳ топса, дарҳол яширинсин!” (Имом Бухорий ривояти) дедилар. 
Хулоса қилиб айтамизки,  Аллоҳ таоло барчамизни фитнага аралашиб қолшдан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги Вакиллик ходими, 
Қарши туман”Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби