1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қилни қирқ ёриб

18-01-2023, 11:32 256 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бобом менга айтдилар: «Сизнинг замонингиз ажойиб-да, хатоларингизни ахтаришади, агар топа олмасалар, ўзлари ўйлаб топишади»
Ҳали шундай замон келадики, у пайтда озга қаноат қилмайдилар, кўпга эса тўймайдилар, ғамлари қоринлари бўлиб қолади, динлари динорлари бўлади, қиблалари (кўп юзланадиган томонлари) эса хотинлари бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Муҳаббатга суянма, у нодирдир.
Инсонга суянма, у кетувчидир.
Замонга суянма, у ўтувчидир.
Аллоҳга суян, У Зот барча нарсага Қодирдир.
Зулмнинг энг оғир кўринишларидан бири — золим қурбон бўлаётган кимса ролини ўйнаб, мазлумга золим деб туҳмат қилишидир.
Немис математиги Давид Ҳилберт