Баъзи кимсалар турли хил йўллар билан жамият кишиларининг орасига фисқу-фужур тарқатишга уринадилар. Уларнинг фисқу-фужур ишларни ёйишдан мақсади мусулмонларни чалғитиш, улар орасига ихтилоф, нифоқ солишдир.
Аслида, Ислом дини эса мусулмонларни фисқу-фужур ишлардан қайтаради. Фисқу-фужур иш оғир гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли фисқу-фужур ишнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМининг жҚашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими, Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби