1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Афв этиш фазилат

26-01-2023, 11:19 176 Ўқиш режими + -
Кечиримли бўлиш ҳамма вақт инсонлар ва жамиятга кўпдан-кўб манфаат ва муваффаққиятлар келтирган. Ва шу билан бирга кечиримли бўлиш мўмин-мусулмонлар учун юксак фазилатлардандир.
Аллоҳ таоло “ Қуръони Карим”да шундай марҳамат қилади: 
“ Афвни ( қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!”.      ( Аъроф сураси, 199-оят). 
             Ушбу оятни тафсир қилган уламолар оятдаги “Афвни ( қабул қилиб) олинг” деган муборак бирикмани “кечиримли бўлишга” далолат қилади, дейишади. “Тафсири ирфон”да бу оятнинг тафсири ҳақида шундай дейилади:“Оят каримадаги “урф” сўзи “яхши амаллар” маъносида,Аллоҳ таоло ушбу ояти карима орқали Ўз пайғамбарига афвни қабул қилиб олишни, яъни ўта кечиримли бўлишни, одамларни яхшиликка чорлашни ҳамда ширк ва куфр йўлини тутган жоҳил, нодон кимсалардан юз ўгиришни буюрмоқда. Парвардигорнинг амрига бўйсунган Пайғамбаримиз кечиримлиликда ҳам, одамларни яхшиликка чақиришда ҳам бутун умматга ибрат бўлганлар[1]”. 
Улуғларимиз кечиримлилик дунёдаги амалларнинг энг хайрлиси ва  фазилатлисидир, дейдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:“Қиёмат куни бўлганда бир жарчи нидо қилади:“Одамларга кечиримли бўлганлар қаерда? Парвардигорингиз ҳузурига келинглар ва савобингизни олинглар! Қайси бир мусулмон кечиримли бўлса,жаннатга киришликка ҳақлидир”(Имом Ибн Мурдавайҳ ривояти). 
 
Аллоҳ таоло барчаларимизни доимо яхшиликда бардавом бўлишимизга мувофиқ қилсин!
 
Р. Акбаров,  
 
                   Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 
                   Қашқадарё вилоятидаги вакилик ходими
 
 
[1] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири ирфон” Т. 2019.   2-жилд. 125—126-бетлар.