1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Одоб” нима?

26-01-2023, 11:26 568 Ўқиш режими + -
Абу Муҳаммад “Китобул Воъий” номли асарларида: “Одаб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган”, дейдилар.
Абу Зайд раҳматуллоҳи алайҳи: “Одоб фазилатларидан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган исм”, деганлар.
Одобнинг таърифида қуйидагига ўхшаш гаплар ҳам келган:
“Мақтовга сазовор сўз ва амални истеъмол  қилиш одобдир”.
“Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир”.
“Ўзингдан каттани улуғлаб, ўзингдан кичикка меҳри  кўрсатишинг одобдир”.
Бу ва шунга ўхшаш таърифлар тўпланганда Исломда кўзланган “одоб” таърифи   юзага келади. 
Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида “одоб”ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, “овқатланиш одоби” дейиш ўрнига “овқатланиш маданияти” дейилади.
Одоб масаласини инсоният тарихида тўлақонли равишда Ислом бошлаган десак муболаға қилмаган бўламиз. Исломда кишининг ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. Дунёдаги одобга бағишланган асарларнинг асосини  ва кўпчилигини ислом халқлари вакиллари томонидан ёзилган, деган гапда заррача муболаға йўқ.
Ф.Тўраев.
Чироқчи туманидаги "Хожа Ахмад Яссавий"жомеъ масжиди имом хатиби