1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмонни айблашдан тийилайлик

28-01-2023, 09:36 188 Ўқиш режими + -
Интернет тармоғида айрим кишилар ўзга мусулмонни ҳар хил ёмон гумонлар билан айбламоқчи бўладилар. Аслида бошқа мусулмонни ёмон гумонлар билан айблашдан тийилиб, ўзимизнинг хато-камчиликларимиз устида ишлашимиз, билиб-билмай қилган гуноҳларимизга тавба қилишимиз лозим.  
Шайх Юсуф Қарзовий мусулмонни кофирга чиқариш хусусидаги саволга қуйидагича жавоб беради: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига қалби билан тасдиқлаган ҳолда гувоҳлик берса, мусулмондир. Унга тўлалигича мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши лозим”.
 
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”. 
Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра бирор-бир аҳли қибла бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик лозимдир.
 
Р. Акбаров