1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гиёҳвандлик ҳаром

30-01-2023, 11:28 339 Ўқиш режими + -
Ислом дини гиёҳвандликни қоралайди. Ислом динининг мазҳаб уламолари ўзларининг фатволарида гиёҳвандликнинг ҳаром экани, уни ҳалол санайдиган кишини кофир бўлиб қолишини қайта-қайта таъкидлаганлар. 
           
Ислом дини беш нарсани муҳофазасини максад қилган бўлиб, улар: «дин», «нафс», «мол», «ақл», «насл»дир. Шариат олимлари уни беш зарурат деб номлаганлар. Гиёҳванд моддалари шариат кўзда тутган беш заруратга бир вақтни ўзида бирдек зарар келтиради. У одамнинг диндан чиқаради, нафсига завол бўлади. Молини беҳудага совуради, ақлини заифлаштиради ва наслини йўқ қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Саид ал-Худрий ривоят қилади: «Ўзига ҳам, бошқаларга зарар етказиш йўқдир».
 
              Ва яна шу таъкидлашимиз лозимки, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш харомдир. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга ўз тарафидан элчи қилиб юборишини қатор сабаблари бор. Шулардан бири инсонларга тоза ва пок нарсаларни истеъмол қилишга буюришдир ва нопок нарсаларнинг харомлигини умматларга билдириш эканини баён этмоқликдир. Бу борада Қуръони каримда Аллоҳ таъоло марҳамат қилиб айтадики: «У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга харом қилади». 
 
                        Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар унга қодир бўлмаса тили билан қайтарсин, тили билан ҳам монеълик қила олмаса, унда қалби билан ёмон кўрсин. Ана ўша – иймоннинг энг заифидир».   (Имом Муслим ривояти).
            Демак, ушбу ҳадисга кўра гиёҳвандликка қарши курашиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. 
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими