1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДИННИНГ АСОСИ - АҚЛ

31-01-2023, 14:02 249 Ўқиш режими + -
Ақл Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган энг буюк неъматдир. Айнан анашу ақли сабаб инсон бошқа махлуқотлардан ажралиб туради ва унинг афзаллигининг белгиси ҳам ақлли эканлигидадир. 
У (ақл) кишандир. Ақл арабчадаги   عقال – ъиқол деган сўздан олинган бўлиб, у туяни боғланадиган арқонга айтилади. Бу билан ақл бир бирига яқин маънодаги сўздир. У ҳам кишан, ҳазора ҳам кишан. Ҳазора ҳам арқон каби ҳохлаганингизни қилишга қўймайди. Балки у сизга одамларнинг ҳуқуқини ва жамият одатларини риоя қилиш мажбуриятини юклайди.
Ақл борасида пайғамбаримиздан кўплаб ибратли ҳадислар ривоят қилинган. Биз намунада биттаси ўрганиб чиқамиз. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарса учун қурол-аслаҳа бор, ақл мўминнинг қуролидир.   Ҳар бир нарса учун улов бор, ақл кишининг уловидир. Ҳар бир нарса учун асос бор, диннинг асоси ақлдир. Ҳар бир қавмнинг шиори бор, бандаларнинг шиори ақлдир. Ҳар бир савдогарнинг сармояси бор,  ғайратли савдогарнинг сармояси ақлдир. Ҳар бир уй аҳли учун қўриқловчи бор, сиддиқлар хонадонининг қўриқчиси ақлдир. Ҳар бир харобани обод қилгувчиси бор, охиратни обод қилгувчиси ақлдир. Ҳар бир кишининг унга нисбат бериладиган зурриёди бўлади ва ўша зурриёди билан эсланади. Сиддиқларга нисбат бериладиган ва улар эсланадиган   зурриёд ақлдир. Ҳар бир мусофир учун бошпана бор, ақл мўминнинг бошпанасидир”, деганлар.   

 
  Ҳадисдан олинадиган фойдалар.
 
  • Ақл Аллоҳ таоло томонидан берилган энг бук неъмат эканлиги;
  • Инсон ақл сабаб бошқа махлуқотлардан афзал бўлиши;
  • Ақл диннинг асоси ва бандаларнинг шиори эканлиги;
  • Банда охиратининг ободлиги ақли билан бўлиши;
  • Инсоннинг ақли нафсидан устун бўлса, улуғ мақомларга соҳиб бўлиши.   
 
Манба: Имом Абу Ҳомид Ғаззолий.  Иҳёу улумиддин Ж-5. Б-310.
 
 
Ўткирхон Маҳмудов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим
 юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари