1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бахилликдан покланайлик

4-02-2023, 10:07 686 Ўқиш режими + -
                                Инсонда учрайдиган ёмон сифатлардан бири бахилликдир. Инсон доимо ўзини бахилликдан поклаб туриши лозим. Инсон эҳсон қилиб туриш билан ўз нафсини бахилликдан поклайди. Бу ҳақда Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлай олса,бас,айнан ўшалар нажот топувчилардир” дейди. (“Тағобун” сураси,16-оят).
                Пайғамбар (с.а.в.) “Сахий киши Аллоҳ азза ва жаллага яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга ҳам яқиндир, бироқ дўзахдан узоқдир. Бахил киши Аллоҳ азза ва жалладан, жаннатдан узоқ, одамлардан узоқ, дўзахга яқиндир” ( Имом Термизий ривояти) 
      Бирор кишига эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
               Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан,кўрсатилган яхшиликдан севинади,дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади.  Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади,душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими