Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. З.М. Бобур туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланиб келмоқда.
Ўзбекистон Президентининг «Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди,
Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Бобур ва бобурий шахзоданинг ҳаёт йўли, беқиёс бунёдкорликлари, давлат бошқарувидаги ислоҳотлари, колаверса, уларнинг инсоний қиёфалари ватандошлари қалбида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она-Ватани Ўзбекистонда тарғиб ва тавсиф этиш биз учун ғоят аҳамиятлидир.
Зеро, З.М. Бобурнинг қон томирлари туркий қавмга, яъни ўзбекларга келиб туташади ва шу боис уларнинг маънавий мероси бизда миллий ғурур ва ифтихор хиссини уйғотади.
Р, Усмонов,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили