1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳалокатга олиб борувчи амал

8-02-2023, 12:56 237 Ўқиш режими + -
Ҳалокатга олиб борувчи амаллардан бири динда ортиқча ғулувга кетишдир. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Динда ортиқча ғулувга боришдан эҳтиёт бўлинглар. Зеро ғулувга бориш сизлардан олдин ўтганларни ҳалок этиб, қон тўкишга ва ҳаромни ҳалол қилишга олиб келди” ( Имом Бухорий ривояти).
                Динда ғулувга кетиш миллатнинг бирлигига, тинчлигига таҳдид солади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлиги ва осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳ этган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”( Имом Муслим   ривояти) .
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда ғулувга  кетишдан сақлаб, ҳамжиҳат бўлиб, тинч-тотув бўлиб яшашга муваффақ қилсин! 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими