1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мискин” сўзи нима маънони англатади?

14-02-2023, 09:53 2 517 Ўқиш режими + -
“Мискин” сўзи,  аслида араб тилидан ўзбек тилига кирган сўзлар жумласидандир. У арабча “сакана” феълидан ясалган бўлиб,  унинг бирлик шакли  “мискийн ( бечора)” ва кўплик шакли эса “ масаакийн (мискинлар) ” бўлади. Мискин сўзи ўзбек тилида “бечора”, “бечора ҳол” деган маъноларини англатади. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да шундай дейилади: “ Мискин арабча-бечора, бахтсиз. Фақирликдан оғир аҳволга тушиб қолган, аҳволи танг,  бечораҳол одам[1]”.  
 “Қуръони карим”да “мискин” сўзи Аллоҳ таоло томонидан закот(садақа) олишга ҳақдор киши сифатида эътироф этилади. Қуръони каримда шундай дейилади: “ Закот               ( садақа)лар фақатгина фақирлар,  мискинлар, бу ишда ишлаганлар ва қалблари қизғинлантириладиганлар учундир. Ҳамда, асирлар, қарздорлар, Аллоҳ йўлида ишлаганлар ва йўлда қолганлар учун сарфланади. Булар Аллоҳ тарафидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва тўғри қарор берувчи зотдир” дейилади.( Тавба сураси, 90-оят).  
Пайғамбар (с. а. в) ўзларининг ҳадиси муборакларида мискин кишига қуйидагича таъриф берадилар: “ Мискин- бир-икки парча емоқ билан кофояланган инсон эмасдир.  Моддий эҳтиёжини қондира олмаган ҳолда  уялиб ёки давомли бошқа бир инсондан бирон нарса сўрай олмаган кишидир”.   ( Имом Бухорий ривояти).   
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳеч нарсаси йўқ, тирикчилиги тўхтаб қолган ва моддий эҳтиёжини қондира олмаган ҳолда уялиб бошқа бировдан бирор нарса сўрай олмайдиган кишига “мискин” деб таъриф берамиз.  Айрим манбаларда ҳеч нарсаси йўқ одамдан ташқари  чорасиз қолган, бемор бўлган, ногирон ва кексайиб қолган кишиларни ҳам мискинлар тоифасига кириши айтилади. 
 
Р. АКБАРОВ,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими 
                                                                                                                                                                                            
 
[1] Ўзбек тилининг изоҳли луғати.ўзбек ЎМЭДИ нашриёти. Т. 2008.  2-жилд. 601-бет.