1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фақир” сўзи нима маънони англатади?

14-02-2023, 10:22 993 Ўқиш режими + -
“Фақир” сўзи,  аслида арабча сўз бўлиб, арабча “фақара” феъли асосида ясалган сўздир. Унинг бирлиги фақир бўлса, кўплиги эса фуқаро (фақирлар) бўлади.  “Фақир сўзи ўзбек тилида фақир, қашшоқ, камбағал мъноларини англатди.  Бу ҳақда “Аннаъимул-кабир” (Арабча-ўзбекча  луғат) ”да шундай дейилади: “ Фақир- 1. фақир, қашшоқ, камбағал. 2. 1) камбағал; 2)фақир; 3) умуртқаси синган киши[1]”.  
Моддий жиҳатдан камбағал  бўлган кишига фақир дейилади. Шу билан бирга “фақир” сўзи айрим ҳолларда ўзини камтарликка, бечора ҳолликка олиб айтиш ва яна бирор мамлакат фуқароси эканлиги билдириш учун ҳам ишлатилади. 
Фақир билан мискин кишининг фарқини қуйидагича дейишимиз мумкин. Мискин ҳеч нарса йўқ киши бўлса, фақир эса озиқ овқати бор-у, аммо моддий жиҳатдан таъминоти камроқ кишидир. 
 
Р. АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими 
                                                                                                                                                                                            
[1] Ан-Наиъумул-кабир”. Наманган нашриёти. 2014. . 526-бет.