1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Экстремизмдан огоҳ ва эҳтиёт бўлишимиз лозим

14-02-2023, 10:27 152 Ўқиш режими + -
Экстремизм ҳамма жойда, ҳар қандай ҳолатда қораланади. Экстремизмни мусулмончиликка эса мутлоқо алоқаси йўқ. Ислом дини экстремизмни қоралайди. Экстремизм мусулмонларни ҳидоят йўлидан адаштиришдан бошқа нарса эмас. Шу сабабли ундан огоҳ ва эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.
 Экстремистик оқимлар интернет тармоқлари орқали ёшларни ўз таъсирларига олишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ғаразли ният учун диндан ҳам фойдаланаяптилар. Диндаги тушунчаларни нотўғри талқин қилиб, ёшларни чалғитмоқчи бўлаяптилар. 
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремизм ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.
Мамлакатимизда ёшларимизни турли экстремистик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун кўплаб чора тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш, газета-журналлар ҳамда интернет сайтларида турли экстремистик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги мақолалар эълон қилиниши, телевиденияда турли хил теледастурларнинг намойиш этилиши шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтамизки, экстеризмдан огоҳ бўлишимиз, ундан ўзимизни ва аҳли фарзандларимизни узоқроқ тутишимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими