1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом бағрикенглик дини

15-02-2023, 10:21 152 Ўқиш режими + -
              Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади;-“Айтингиз;”Аллоҳ  бизга нозил қилинган нарсага,Иброҳим,Исмоил,Яқуб ва   унинг авлодига нозил қилинган нарсага,Мусо ва Исога  берилган нарсага ва набийларга роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик.Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз унга мусулмонлармиз.( Бақара сураси, 136-оят)Ушбу ояти  каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам  Аллоҳ таоло томонидан  юборилган ҳамма набийларга Муҳаммад саллоллоҳу ъалайҳи васалламга иймон келтиргандек  иймон келтириши, Аллоҳ таоло  томониди   туширилган китобларга Қуръони   каримга  иймон келтиргандек иймон келтириши  лозим.Агар  улардан бирортасига иймон  келтирмаса ёки  беҳурмат   қилса,мусулмонлиги қолмайди. Мусулмон шахс бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги керак,улар билан яхши муомалада бўлиши,муносиб алоқалар ўрнатиши мумкин.
Ислом дини ҳаётнинг барча соҳаларида ҳам  турли дин вакиллари   бир жамиятда,биргаликда яшашлари учун керак бўлган  қонун қоидаларни йўлга қўйди.Бу дунё динлари  ва тузумлари тарихида  улкан янгилик эди.Ҳар бир миллат  бу иш билан яшаётган жамияти равнақиги улкан ҳисса қўшган бўлар эди.Чунки ҳар бир жамият ўз фуқароларидан  талаб қиладиган  асосий мезон бу тинчликни сақлашдир.Аҳоли тинч ва тотув бўлган жамиятда ривожланиш юксак даражага чиқади.Бу талаб ҳам ояти карима билан вожиб даражасига кўтарилди.Аллоҳ таоло “Нисо “ сурасининг 59 оятида шундай марҳамат қилади;”Эй иймон келтирганлар!Аллоҳга итоат қилинг,ўзингиздан бўлган иш бошиларга  итоат  қилинг”.  
                    Ислом  бошқа дин   вакилларини ҳуррият,фикр эркинлиги,Ақида эркинлиги,жон,мол,обрў ва бошқа нарсалар даҳлсизлигини тўлиқ кафолатлаб   ўз гўзал томонини бутун дунёга яна бир бор исботлади.Мусулмонларга турли дин вакиллари бирга яшашлари,бир- бирларини меҳмон қилишлари, бошқа диндаги аёллари билан турмуш қуришлари ва ҳалол ҳайвонлар гўштини истемол қилишни ҳалол қилди.Бошқа дин вакилларига ҳам мусулмонларга берилган имтиёзлар берилди
М. Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари