1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Порахўрлик-ёмон иллат

15-02-2023, 10:27 348 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, Ислом динида порахўрлик қораланади.  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воститачини лаънатладилар” (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).                 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”, дейишлари нимани англатади? Бу ўша лаънатланган инсоннинг охирати куйди дегани. Қиёмат кунида ҳам, бу дунёда ҳам уни бу мушкул аҳволдан қутқарувчиси йўқ дегани.  
Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ана ўшалар Аллоҳ лаънатлаган кимсалардир. Кимни Аллоҳ лаънатлаган бўлса, унга (ҳеч қандай) ёрдамчи топа олмайсиз” (Нисо сураси 52-оят).
 
                    Шундай экан, жамиятда порахўрликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги кунда ниҳоятда долзарб масала бўлиб, бу борада нафақат масъул идоралар, балки кенг жамоатчилик ҳам ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлмоғи мақсадга мувофиқ. Шундан келиб чиқиб, қаердадир таъмагирлик, порахўрлик ҳолатига дуч келсак, бефарқ бўлмаслигимиз, лоқайдлик қилмаслигимиз, аксинча, бу иллатни томири билан қуритишга қаратилган саъй-ҳаракатларни виждонан бажармоғимиз лозим.  
                      Аллоҳ барчамизни порахўрлик каби ёмон иллатлардан Ўз паноҳида асрасин!!
 
Р.Норқўчқоров,
Қарши шаҳар “Наво” масжидининг имом хатиби