1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ўнг қўл қилган садақани чап қўл билмасин!

16-02-2023, 10:43 322 Ўқиш режими + -
                   Албатта, ўнг қилимиз билан қилган садақамизни чап қўлимиз билмаслиги лозим. Садақанинг афзали махфий қилиб берилганидир.
 Ҳазрати Анас (р.а) Пайғамбаримиздан (с.а.в) қуйидагиларни ривоят қилганлар: “Аллоҳ ерни яратганида устидаги нарсаларнинг оғирлигидан ер титради. Шунда Аллоҳ тоғларни яратиб, унинг устига қўйди ва ернинг титроғи тўхтади. Малоикалар ажабланиб: “Парвардигоро! Халқинг ичида тоғлардан ҳам қаттиғи борми?” дейишди. Аллоҳ азза важалла: “Ҳа темир” деди. Улар: “Темирдан ҳам қаттиқроғи борми?” дейишди. Аллоҳ таоло: “Ҳа олов”, деди. “Оловдан ҳам қаттиқроғи борми?”дейишди. “Ҳа сув”деди. “Сувдан ҳам қаттиқроғи борми?” деб сўрашди кейин. Аллоҳ таоло: “Ҳа шамол” деди. “Шамолдан ҳам қаттиғроғи борми”дейишди. Шунда Аллоҳ: “Мазкурларнинг ҳаммасидан ашаддийси Ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмаган одам боласидир”, деди.
Шу сабабли садақаларимиз, яхшиликларимизни Аллоҳ учун қилайлик! 
Уни риё учун, ҳар жойда гапириб юришдан сақланайлик! Аллоҳ учун қилган садақаларимизни махфий қолдириб, унинг мукофотини Аллоҳ таолодан сўрайлик!
Аллоҳ таоло қиладиган садақа ва яхлишиликларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими