1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Салом беришда савоб кўп

17-02-2023, 09:37 529 Ўқиш режими + -
                 Салом бериш ва унга жавоб бериш билан савоб кўпаяди, инсоннинг умри ва ризқига хайру-барака киради.  Пайғамбар с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:
“Эринмасдан мукаммал ювин, умринг зиёда бўлади,  ким билан учрашсанг салом бер, савобинг кўпаяди, ўз уйингга кирганингда аҳлингга салом бер, уйингга хайру-барака киради”.
         Инсон бошқа бир инсонга чин кўнгилдан ёруғ юз билан чиройли қилиб салом бериши яхшиликни кўпайтиради. Бу ҳақда ҳадисда:
“Бир киши пайғамбар (с.а.в.) олдиларидан ўтиб кетаётиб:
“ассалому алайкум”, деди. Пайғамбар с.а.в.:
“Ўнта”, дедилар.
Яна бир киши ўтаётиб:
“ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”, деди.
Пайғамбар с.а.в.:
“Йигирмата”, дедилар.
Яна бир киши ўтиб кетаётиб:
“Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва баракатуҳ”, деди.
Пайғамбар с.а.в:
“Ўттизта”, дедилар.    Шунда бошқа бир киши “Ўнта, йигирмата, ўттизта “ дейишларининг сабабини сўради. Пайғамбаримиз с.а.в:
“ Биринчи кишига ўнта деганим, у салом бериш билан ўн савобни, иккинчи ва учинчи киши эса салом бериш билан йигирма ва ўттиз савобни қўлга киритди”, деб жавоб бердилар. 
          Салом бериш билан инсон сахийлик қилади. Зеро, дунёда энг бахил киши саломга бахиллик қилган кишидир. Ҳадисда:
“ Одамларнинг энг бахили салом беришга бахиллик қилган кишидир”, дейилади.
         Салом беришда инсонлар ким олдин салом беришда мусобақалашишлари лозим. Чунки ким олдин салом берса. Салом ва алик олингандаги савобнинг кўпроғини қўлга киритади
 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими