Қалб инсоннинг ният, орзу-ҳавас, эҳтиросларининг ватанидир. Инсоннинг эҳтирослари, ихлос-нияти инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли инсон бу дунёда яшар экан доимо қалбига назар солмоғи ва поклаш учун ҳам вақт ажратиши лозим.
Инсон бу дунёда қалбига қулоқ солар экан қалбини дунё ва охиратга кераксиз нарсалардан поклайди. Инсон қалби пок бўлар экан, унинг амаллари яхши бўлади. Қалби пок бўлмаган инсоннинг амаллари ҳам унчалик ҳам мақбул бўлмайди.
Инсоннинг кўксидаги қалби ўзиники бўлиши билан бирга у аслида, Аллоҳнинг мулкидир. Инсоннинг қалб Аллоҳ таолонинг назари қиладиган жой ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадис-шарифда шундай дейилади: “Албатта, Аллоҳ сизларнинг мол-мулкларингизга, суръатларингизга қарамайди, У қалбларингиз ва амалларингизга қарайди” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимиз пок ва амалларимизни мақбул бўлишига муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаг вакиллик ходими