Интернет тармоқларида айрим кишилар мўъмин-мусулмонларга зиён берадиган нарсаларни тарқатмоқдалар. Аслида, ҳар биримиз бошқа мўъмин-мусулмонга зарар берадиган ишдан тийилишимиз лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўъминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”. ( Имом Муслим ривояти).
Ҳар бир мўъмин-мусулмон бошқа бир мўъминга зиён беришдан сақланиб, “Аллоҳнинг арқони”ни маҳкам ушлаб, ҳамжиҳатликда яшашликлари лозим. Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни бошқа мўъмин-мусулмонга зиён беришдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими