Интернетдаги васвасалар
8590
2-03-2023, 10:00
187
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида баъзи кишиларнинг тарқатаётган бемазҳабга чақиришлик, ўзгаларни кофирга чақариш каби иддоалари шайтоннинг васвасасидан бошқа нарса эмас.
Маълумки, шайтон ва унинг шериклари ҳар куни инсонларни ҳақ йўлдан қайтариб, турли хил бузуқ ишларга буюради. Улар иннсонларни Аллоҳ буюрган ишларни қилишларида тўсқинлик қилади ва ўзининг васвасаларига эргаштиради.
Донишмандлардан бири: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: Бири — банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси — банданинг шу амалда ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди. Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир” деган экан.
Илмимиз етарли бўлмасдан динда бировга фатво беришдан тийилайлик! Зеро, инсон жоҳил ҳолда диндан гапирса, диндан фатво берса, унинг гапи васвасаладан бошқа нарса эмас.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби