Тинчлик – ўлчаб бўлмайдиган ва сотиб олинмайдиган неъмат. У азиз ва бебаҳо бўлган, уйғунлик ва хотиржамликни ўзида мужассам этгандир. Тинчлик – нафақат уруш ва можароларнинг йўқлиги, балки инсон қалби ва онгида хотиржамлик ҳисси ҳамдир.
Тинчлик – гуллаб-яшнаётган ва барқарор жамиятнинг асоси бўлиб, у инсониятнинг ўсиши ва тараққиёти учун зарур бўлган неъмат ҳисобланади.
Тинчлик бўлмаган маскан – умидсиз инсонларнинг ҳаёти, улар фақат жон сақлаш ва зурриёдларини ҳимоялаш учун орзу ва мақсадларсиз яшашга мажбур бўлганларнинг ҳаёт тарзидир. Зеро, тинчлик – инсонларнинг ўзаро тинчлик ва умуминсонийлик муносабатларини ўрнатиши учун зарур муҳитни таъминлайди.
Расулуллоҳ ﷺ даврларига назар ташлаганимизда, ислом дини фақат тинчлик учун хизмат қилганини ўқиймиз. Имом Бутий ҳазратларининг маърузаларида шундай дейилган эди: “Расулуллоҳ ﷺнинг ҳидоят йўлига мурожаат қилайлик. Бир қарайлик Наждга борган Расулуллоҳ ﷺнинг етмишта саҳобалари ўч олувчи қасосчи бўлганмилар. Улар ғалаён қуролини кўтариб Нажд аҳлини ўлдириш, йўқ қилиш билан таҳдид қилганмилар?
Йўқ асло, уларнинг фақат биргина қуроли у ҳам бўлса, ўзаро суҳбат бор эди. Билингки у, муҳаббат тинчлик қуроли эди. Қўзғалон бошқа томонда ана ўша такаббур, ҳаддидан ошган мушриклар томонидан бўлган эди”. Айтиш керакки, мусулмонлар доимо тинчлик тарафдори бўлганлар.
Бундан ташқари, тинчлик ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлайди. Одамлар ўзларини хавфсиз ва хотиржам ҳис қилсалар, улар манфаатли бўлган ҳар қандай мақсадлар сари илдам, одим қадам ташлай оладилар.
Кўпчилигимиз тинчликни оддий неъматдек қабул қиламиз. Уни ҳимоя қилиш ва қадрлаш кераклигини эсдан чиқарамиз. Халқ бир дам бўлмаса, тарқоқ фикрлайдиган бўлса, Аллоҳ таоло томонидан инсонлар учун берилган энг азиз неъматларни унутиб қўядиган бўлса, у бир зумда йўқ бўлиб кетиши, йўқолганида уни топиш бегуноҳ инсонлар ва жабрланганлар кўксидан оққан қонлар эвазига эришиладиган орзуга айланиб қолиши мумкин, Аллоҳ сақласин!
Шундай экан, дунёдаги жамики инсонлар тинчликни давомий ва мустаҳкамлаш учун ўзаро ишонч, меҳр-оқибат, қадр-қиммат, самимий муносабат алоқаларида бўлиши даркордир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилиши лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди:
وَلَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ بَعۡدَ إِصۡلَٰحِهَا وَٱدۡعُوهُ خَوۡفٗا وَطَمَعًاۚ إِنَّ رَحۡمَتَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ مِّنَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ
“Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.”
(Аъроф сураси 56-оят)
Имом Бутий ҳазратлари айтганларидек, “Бизлар тинч бўлсак бу йўналишимиз ҳам шундай бўлади. Бақириқ, қўполлик билан бахтли бўла олмаймиз. Бу бизнинг йўлимиз эмас. Аллоҳ бизга буни рухсат бермаган. Лекин биз тинчлик йўлида юрсак Аллоҳ бу йўлни бизга режалаштириб беради”.
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билм юрти2-курс талабасиКароматов Алимардон