1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Зулм ва хиёнат - қабиҳ амалдир!

3-03-2023, 16:24 224 Ўқиш режими + -
Бугунги ҳаётимизда “тинчлик” деган олий неъмат ҳақида фикр қилиш зарурияти – барчамизни бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақирмоқда. 
Президентимиз Ш.М. Миромоновичнинг “Сизларни ёнларингизда нурли муҳит бўлиши керак. Юришларинг, маьнавиятларинг, туришларинг, гапирган ґапларингиз ҳам халқимиз ва ёшларимизни кўзини ёндириши керак. 32,5 миллион халқни тинчлигини ўйлашимиз керак. Шунинг учун мен сизларни мана шундай улуғ айём кунлари таклиф қилиб тик туриб гапираябман. Мен президент бўлиб шуни айтаябман сизларга, ёрдам беринглар деябман. Агар маҳаллангизда зарарли диний оқимга кириб қолган бўлса уни нотўғри йўлдан қайтаришга ҳаракат қилинг. Аввало улар билан гаплашиб бу ота – боболарнинг йўли эмас, бу йўлдан қайт, ҳақиқат мана бу ерда тинчлик ва эзгулик йўлидан бориб ҳеч ким кам бўлмаган, - деб уларни соғлом эьтиқодга ишонтиришларинг шарт” деган, инсонни “тинчлик” ҳақида чуқур мулоҳаза қилишга ундайдиган сўзлари барчамизни бефарқликдан, лоқайдликдан уйғотишга чақирадиган даъватлари кабидир.
Эзгуликка, инсонийликка бундан ортиқ тарғиб бўладими? Соғлом бу фикрларга қулоқ тутилганда инсоният урушларсиз, қирғинларсиз, тинчлик-тотувлик ва фароғатда яшаган бўлармиди... йўқ албатта...
“Инсоннинг ўз биродари инсонга муҳаббати Аллоҳга муҳаббатининг самарасидир. Инсоннинг инсонга муҳаббати, унинг Аллоҳ таолога муҳаббатининг натижасидир. Ким Аллоҳни ҳақиқий севса, Унинг бандаларини ҳам севиши аниқдир! Чунки, инсонлар қандай бўлишларидан қатъий назар, Аллоҳ таоло фаришталарига сажда қилишни амр этиб ва Ўз руҳини сиздириб ҳурматлаган инсоний жинсга дохилдирлар. Инсонлар кейинчалик турли мазҳаб ва эътиқодлар туфайли бўлиниб кетишган бўлсада, аммо бирлари сизга Аллоҳ йўлида юришда шерик бўлишса, бошқалари инсонийликда сизнинг биродарингиздир. Улар билан сизнинг ўртангизни Аллоҳга бандалик ва қуллик боғлаб туради.”[1]  
Зулм ва хиёнат асло кечирилмас қабиҳ амалдир. Динни ўйин қилувчи, одамлар тинчини бузувчи, обод жойларни вайрон қилувчи, энг асосийси, инсонлар билан Ватани ва жамияти ўртасидаги алоқаларни узишга тарғиб қилувчи жирканч кимсалар тоифасидир.
Хиёнатнинг энг ёмон кўринишлари: Аллоҳга, Расулига, инсонларга, неъматларга ва Ватанга хиёнат қилишдир. Ватанга хиёнат – Аллоҳ ва Расулуллоҳга қилинган хиёнатдир. Чунки, Аллоҳ ва Унинг Расули яхшилик қилишга, вафодор бўлишга, неъматларни қадрлаш ва шукрини адо этишга чақиради. 
Ислом дини бизга: “Оч қолма, ёмон кўрма ёки яхши кўрма”, демайди. 
Лекин у бизга: “Оч қолсанг ҳам ўғирлик қилма, ёмон кўрсанг ҳам зулм қилма ва агар яхши кўрсанг бурилиб кетма” - дейди. Нақадар гўзалдир динимиз... 
Бизларга келаётган илоҳий марҳаматларни ҳимоя қиладиган биринчи нарса бир-биримизга раҳм шафқатли бўлишимиздир.
“Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг”. Анфол, 25.  
Расулулоҳ ﷺга эргашишимизда биз учун биргина нарса кифоя қилади. У ҳам бўлса у киши тузиб берган йўлда ҳаракатланишимиз ва адашганларга қўшилиб ўнгу сўлга бурилмаслигимиздир. Яъни, дуч келган турли қинғир кўчаларга кирмай таниқли кенг ва бепаён йўлни тарк қилмаслигимиз ҳамда Аллоҳ айтган буйруққа бўйсунишимиздир. 
У ўз Каломида шундай деган:
“Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар”. Анъом-153.
Ана ўша қинғир кўчалар – ҳар хил фикрлар ҳамда инсонларнинг ҳавойи нафслари ва истакларига бўйсунадиган турли йўналишлар. Дин ниқоби билан яширинган бу каби қанчадан қанча йўллар бор.
 Бас шундай экан, Аллоҳ азза ва жалла бизларга эҳтиром кўрсатиб берган йўлда биз ҳам сабр қилиб турайлик.
 
 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
Нилуфар Аҳадовна
[1] Аллома Бутий роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръонда муҳаббат” китобларидан