1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШАЪБОН ОЙИНИНГ БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

6-03-2023, 15:15 818 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога минг хамду санолар бўлсин бизларни ушбу улуғ кунларга етказди.Шабон ойининг 14-15 кунга ўтар кечаси Бароат кечаси тақдирлар ва қисматлар битиладиган кечадир.Бароат сўзи арабча сўз бўлиб араб тилида озод бўлиш ва нажот топиш деган маъноларни англатади.Ушбу кеча шунчалик тарифланар экан ва яна аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли бехисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.Бароат кечаси   қандай кеча Оиша разиаллоҳу анҳумо ривоят қилган хадисда Набий соллолоҳу алайхи васаллам эй Оиша бу кеча қандай кеча эканлигини биласизми деганларида мен Аллох ва унинг расули билгувчироқдир дедим Шабон ойининг 15 кечаси у киши Шабонни 15 кечаси бароат кечаси аллох азза ва жалла бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўраганлар борми деб мағфират қилади дилида гина пудрат бўлган кишиларни шундай қўйиб қўяди.Бу кечада нималар содир бўлади. Оиша разиллоху анхумо ривоят қилинган хадисда эй Ойиша бу кечага нималар содир бўлишини биласизми ё расулуллох нима бўлади?бу кечада одам болаларини бу йилгача туғиладиганлари ва вафот этадиганлари  ёзилади ва бу кечада уларнинг амаллари кўтарилиб ва рисқлари нозил бўлади.Абубакир   разиаллоху анхудан ривоят қилинади набий соллоху алайхи васаллам Аллоҳ таоло ушбу кечада дунё осмонига тушади ва қалбида адоват ва ширк келтирмаганлардан бошқа барча бандаларини гунохларини мағфират   қилади.Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишганАллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!