1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Садақаи жория

7-03-2023, 10:48 368 Ўқиш режими + -
                    Халқимизнинг ўзаро суҳбатларида “садақаи жория”деган сўз бирикмасини ишлатганига дуч келамиз.
              Аслида бу сўз бирикма араб тилидан ўзбек тилига кирган сўз бирикмаларидан бири ҳисобланади. ”Садақаи жория” савоби жорий,савоби бардавом бўлган хайрли иш маъносини англатади. Бошқача қилиб айтганда у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражасига етади. Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. 
          Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади” “Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. 
 
                  Хулоса қилиб айтганда берилган имкониятлардан фойдаланиб, Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишларимизни кўпайтирайлик! Аллоҳ таоло барчамизни қилаётган хайрли ишларимизни бардавом бўлишига муваффақ қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоядаги вакиллик ходими