1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ва­тан ҳеч қачон сотилмайди ва унга хиёнат қи­линмайди

7-03-2023, 13:52 195 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ватанга меҳр, аввало, инсоннинг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига муҳаббатдир. Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилатлардан экани кўп зикр этилади. Бу ҳақда “Ватанни севмоқ имондандир”, дейил­ган ҳикматни эсга олиш кифоядир. 
Қадимдан ўзбек халқи мамлакат манфаатларига хиёнат килишни, ўз шахсий манфаатларини кўзлаб иқтисодий, сиёсий ва бошқа жосуслик фаолияти билан шуғулланишни, душман томонига ўтиб ўз халқи, мамлакатига қарши кураш олиб боришни, қўпорувчилик ишлари билан шуғулланишни, турли мутаассиб ва экстремистик ғоялар таъсири остида оиласи ва Ватанидан воз кечишни, киндик қони тўкилган заминга нисбатан бўҳтон ва иғво тарқатиш ва ҳоказоларни қоралаб келган.
Ислом таълимотида Ватанга хиёнат қат­тиқ қораланади. Ибн Умар розийаллоҳу анҳу­мо ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллал­лоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни ҳар бир хиёнаткор учун бу дунёда қилган хоин­лиги учун шармисор қилувчи байроқ ўрнатиб қўйилади”, деганларини эшитдим» (Имом Бухорий, 3188-ҳадис).
Ватанга хоинликни ҳеч қандай диний ва ­дунёвий қонун ёки таълимот оқламайди. Она-Ва­тан ҳеч қачон сотилмайди ва унга хиёнат қи­линмайди.
Донишмандлар айтишган: Тўрт нарса сотилмайди: инсоннинг дини, иймони, танаси ва Ватани. Кимда ким ушбу қоидага риоя қилмас экан, у инсонийлик чегарасидан чиққан ҳисобланади. Алихонтўра Соғуний  ҳазратлари “Биздан эмасдурлар Ватанни севмаганлар” деб бежизга айтмаганлар, чунки яқин ўтмишимизда Ватанимизни ёв қўлига ўтиши, халқимизга қул муомаласи қилинишининг асосий сабаби Ватанига, динига хоинлик қилиш, ўз бурчига масъулиятсизлик билан ёндашиш, ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётдан орқада қолиш оқибатида бўлганлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз ва бу хатони қайта такрорламаслигимиз зарур.
Шундай экан, барчамиз биргаликда она-Вата­нимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш каби фуқаролик бурчимизни ас­тойдил бажарайлик, мустаҳкам ирода­миз, дину диё­на­тимиз билан бутун жамиятимиз­да барқарорлик ва соғ­лом муҳитни мустаҳ­камлаб, тинч-осуда ҳаё­тимизни, муқаддас динимиз поклиги­ни таъминлашда собит қадам бўлайлик!

Алимардон Кароматов, 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси