1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом Аллоҳнинг мақбул дини

9-03-2023, 12:08 173 Ўқиш режими + -
                   Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган набийларнинг барчасига,уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши улардан бирортасини фарқлаб четга чиқариб қўймаслиги лозим. 
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади;-“Айтингиз;”Аллоҳ  бизга нозил қилинган нарсага,Иброҳим,Исмоил,Яқуб ва  унинг авлодига нозил қилинган нарсага,Мусо ва Исога   берилган нарсага ва набийларга роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик.Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз унга мусулмонлармиз.(136-оят). Ушбу ояти   каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам   Аллоҳ таоло томонидан  юборилган ҳамма набийларга Муҳаммад саллоллоҳу ъалайҳи васалламга иймон келтиргандек  иймон келтириши, Аллоҳ таоло  томонидан   туширилган китобларга Қуръони   каримга  иймон келтиргандек иймон келтириши  лозим. Агар  улардан бирортасига иймон  келтирмаса ёки  беҳурмат   қилса, мусулмонлиги қолмайди.
Ислом  бошқа дин  вакилларини ҳуррият,фикр эркинлиги,ақида эркинлиги,жон,мол,обрў ва бошқа нарсалар дахлсизлигини тўлиқ кафолатлаб  ўз гўзал томонини бутун дунёга яна бир бор исботлади.
Мусулмонларга турли дин вакиллари бирга яшашлари,бир- бирларини меҳмон қилишлари, бошқа диндаги аёллари билан турмуш қуришлари ва ҳалол ҳайвонлар гўштини истемол қилишни ҳалол қилди. 
М. Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакил ўринбосари