Қариндошлик риштасини мустахкамлашга ҳаракат қилиш инсонни ризқини кенг ва умрини узун бўлишига сабаб бўлади. Силаи раҳм қиладиган бу дунёда кўп яхшиликларга эга бўлиши билан бирга охиратда улуғ амру мукофотлар соҳибига айланади.
Шу билан бирга қариндошлик ришталарини узиш энг оғир гунохлардан ва ва ёмон фебллардан ҳисобланиб, тошбағирлик ва хиссиётсизлик деб бахоланади.
Абдуллоҳ Ибн Амр Розияллоху анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳу соллаллоху алайҳу ва саллам дедилар: “Ҳақиқат силаи рахм қилувчи киши қариндошлари тарафидан унга қилинган алоқага жавоб тариқасида (борди-келди) алоқа қилаётган одам эмас, балки улар тарафидан алоқа узилган пайтда уларга алоқани боғлаган одамдир” (Имом Бухорий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, қариндошлар ришталарини мустаҳкам бўлишига эришиш барчамизга муваффақ бўлсин
Д. Бобоқулов
Қарши туман “Фозилота” ота масжиди имом хатиби