1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Суфрия фирқаси

27-02-2020, 17:35 599 Ўқиш режими + -

Суфрия фирқаси

 

Бу фирқа хавориж фирқаларининг асосийларидан бири бўлиб, Мағриб ва Ақсода вужудга келган, ҳамда бу ерларни ўз ҳукмларига олганлар. Бу фирқага Зиёд ибн Асфар асос солган.

Суфрияларнинг  кўзга кўринган энг йирик намоёндалардан бири Майсара ал-Матғарий бўлган. Сижилмада уларнинг Бани Мидрор номли давлатлари бўлган. 

       Уларнинг  Аҳли Сунна вал жамоа ақийдасига зид қуйидаги қарашлари мавжуд :

  1. Болаларни азоблашда Хаворижларнинг Азориқа жамоасига хилоф қилганлар. Улар бу ишни жоиз деб санашмаган. Уларни кофирга ҳам чиқаришмаганва жаҳаннамда абадаий қолади ҳам дейишмаган. 
  2. Кабира гуноҳ иш қилганларга кофирлик тамғасини беришларида қуйидаги тафсилотлар мавжуд:

Ҳадли гуноҳлар масалан – зино, ўғрилик, туҳмат ва ҳокозоларни зинокор деб исм берганлар ва кофир ёки мушрик деб айтмаганлар.

Ҳадли бўлмаган гуноҳларни, масалан тарки намоз,, рўза, закот ва урушдан қочиш(дезертирлик) каби гуноҳларни кофирликда айблашган. 

Зиёд ибн Асфардан ривоят қилинади: У айтади: “Биз ўз наздимизда мўминмиз, лекин Аллоҳ наздида мўминмизми ёки йўқи билмаймиз”

Аҳлис сунна вал жамоа наздида эса  намоз, рўза, закот амалларини қасддан тарк этганлар, агар   фарзлигини эътиқод қилган ҳолда тарк этишларини кофир деб санамайди.

 

Манбалар асосида


Рустам Қиличев таёрлади.