Ғаразли мақсадлар туфайли мазҳаб бошиларни айбламанг
Интернет тармоқларида айрим кишилар мазҳабни ва мазҳаб бошиларни айбламоқчи бўладилар. Улар гўёки, “Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби ва уларнинг мазҳаб бошилари бизга керак эмас”дейиш билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмоқси бўладилар.
Уларнинг ғаразли мақсади нима?
Мазҳаб бошиларни айбловчиларнинг ўз олдига қўйган ғаразли мақсади бор. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун бошқа мўъмин-мусулмонларга мазҳаб ва мазҳаб бошиларни айблаб, уларни мазҳабсизликка чақирадилар. Уларнинг ғаразли мақсади шуки, мўъмин-мусулмонларга мазҳаб бошиларни ва уларнинг мазҳабини айблаб, уларни бемазҳаб қилиш, сўнгра эса мусулмонларни тушкун аҳволга тушириш ва уларга зулм қилинаётганини, жиҳодни, ҳижратни, шаҳидларга бериладиган мукофотларни тарғиб қилиш. Ва мусулмонларнинг тинчлик-хотиржамлигини йўқотиб, уларнинг ҳалокат сара етаклашдир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли адашишликлардан асраб, Ўзининг тўғри йўига ҳидоят қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби