1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмон фитна тарқатмайди

20-03-2023, 10:05 200 Ўқиш режими + -
                            Мусулмон фитна тарқатмайди  
                Интернет тармоғида айрим кишилар мусулмонлар орасида фитна тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Мусулмон фитна тарқатмайди. Аслида фитна тарқатиш одам ўлдиришдан ёмон. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди “Фитна одам ўлдиришдан ёмонроқдир”.
 Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огоҳ бўлиб яшамоқлиги керак. Ҳозирги даврда ушбу тармоқлар орқали динимизни асл моҳиятини тушунмаган ёшларимизни йўлдан адаштириб, имон-эътиқодга зид келадиган, хатти-ҳаракатларни содир этиб, юзи ялтироқ-ичи қалтироқ шиорлар остида ўзга мамлакатларда хижрат қилишликка ундамоқдалар. Бу Ислом динини асл моҳиятига зид амаллардандир. Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в шундай деганлар: “Макка фатхидан кейин хижрат йўқдир” ушбу хадисдан ҳам кўриниб турибдики, мўмин мусулмонларимизни пайғамбаримиз ўзаро ҳамжиҳатликда, тинчликда, тотувликда   хаёт кечиришларига ундаганлар.
Хулоса қилиб айтамизки, интернет тармоқларидаги фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, ҳақ йўлда бўлиб, икки дунё саодатини қўлга киритиш бахтини ҳаммамизга мушарраф қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими