1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“РАМАЗОН” сўзи нимани англатади?

23-03-2023, 13:44 415 Ўқиш режими + -
                                         Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм 
 
 Рамазон ойи рўзасини фарз қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Рамазон рўзасини қандай тутиш йўлларини ўргатган Пайғамбаримиз (с.а.в.) га саловатларимиз бўлсин!
 
“Рамазон” сўзи нимани англатади?
 
“Рамазон” сўзи арабча رمض   (рамиза) феълидан ясалган бўлиб, у ҳақда “Анаъимул-кабир” (Арабча ўзбекча луғат) китобида: “رمض (рамиза) -қизимоқ, куйдирмоқ, чўғ бўлмоқ[1]” дейилади. Саҳрода туянинг устидаги юнггини қуёш нурлари куйдириши натижасида туя устидан юнглар куйиб тушган. Ана шу куйган юнгларни араблар рамазон деб атаган. Кун бўйи очлик ва сувсизлик туфайли инсон танасидаги ҳароратдан гуноҳларининг куйиши  туя устидаги юнгнинг қуёш иссиғидан куйиб тушишига ўхшатилади. “Рамазон” сўзи ҳақида “Ислом энциклопедия” китобида шундай дейилади: “Рамазон(араб.-рўза ойи)- ҳижрий қамарий йил ҳисобида тўққизинчи ойнинг арабча номи. Ислом динида рамазон ойида Аллоҳ Муҳаммад (с.а.в.)га Қуръонни ваҳий қилган деб талқин этилади. Шу сабабли, Рамазон муқаддас ой ҳисобланган, бу ой давомида мўмин-мусулмонларга рўза тутиш буюрилган. Рамазон дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада Рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад (с.а.в.)га биринчи ваҳий келган. Рамазон ойида рўза тутиш ҳижратдан 17-18 ой кейин, яъни қибла томон ўзгартирилгандан бир ой сўнг жорий этилган[2]”.
 
 Аллоҳ таоло Ўзининг каломи “Қуръони Карим”да “рамазон” сўзини рўза тутиладиган ой сифатида таъкидлайди. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да: “Рамазон ойидирки,  бу ойда одамлар учун  очиқ баён қилинган ҳидоят ва фурқон Қуръон нозил қилингандир. Бас,  сизлардан ким бу ойга шоҳид бўлса, рўза тутсин”, дейилади (Бақара сураси, 185-оят). Ушбу оят Рамазон ойи рўза тутиладиган ой эканлигига далолат қилади.  
 
 
   
     Руҳиддин Акбаров,
 
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими, 
 
 
 
[1] Аннаъумул-кабир. (Арабча-ўзбекча” луғат). Ўзб.МЭ. “Наманган” нашриёти.  Наманган . 2014. 393-бет.
[2] Ислом энциклопедия. Ўз. МЭ. Давлат илмий нашриёти. Т. 2017. 381—бет..