1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗА” сўзи нимани англатади?

23-03-2023, 13:46 217 Ўқиш режими + -
 “РЎЗА” сўзи нимани англатади? 
 
                                  
              Рўза сўзи нима маънони англатади?
                                                                                                                                                 
“Рўза” форс тилидан ўзбек тилига кирган сўз бўлиб, унинг ўзагида форсий “рўз”, яъни “кун” маъносини англатувчи сўз ётади.  Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Рўза - форсча кундузги иш. Мусулмонларнинг ҳар йили бутун рамазон ойи давомида дунёвий ишлардан ўзини тийиб, бутун кун бўйи ҳеч нарса емай-ичмай  юриш урф-одати; Исломдаги бешта рукн (фарз)дан бири[1]” дейилади. 
Ислом энциклопедия китобида рўза ҳақида шундай дейилади:“Рўза-(форс –рўза, кундузги иш; араб тилида савм-бирор нарсадан ўзини тийиш)-Исломдаги 5 рукн(мажбурият) бири[2]”. 
Ислом дини шариатида эса махсус ният билан кун бўйи ейиш, ичиш ва шаҳвоний яқинликдан тийилишга рўза, яъни арабча “сиййом” дейилади. Рўза (сиййом) Ислом динида фарз бўлган амаллардан биридир. Унинг фарзлигига “Қуръони карим”нинг қуйидаги ояти далил бўлади: “Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангизлар”, дейди.  (Бақара сураси, 183-оят).   
 
.            
     Руҳиддин Акбаров,
 
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими, 
 
 
 
[1]  Ўзбек тилининг изоҳли луғати.  Ўзб. МЭ. Давлат илмий нашриёти. Т. 2007. 3-жилд.404 –бет.
[2] Ислом энциклопедия. Ўз. МЭ. Давлат илмий нашриёти. Т. 2017. 391-392-бетлар.