Интернет тармоқларида айрим кишилар бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқдалар. Аслида интернет тармоқлрида бузғунчлик қилишдан тўхтаб, ундан н эзгулик йўлида фойдаланишимиз лозим.
Бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган ғаламис кишилар ҳам ўз тарафдорлари сонини кўпайтириш ва бузғунчи ғояларини тарғиб қилиш мақсадида интернет тизимидан кенг фойдаланмоқдалар.
Интернет тармоқларида бузғунчи ғояларни тарқатадиган кишилар интернетдан жамиятда тегишли ижтимоий фикрни шакллантириш ва қарама-қарши томонга руҳий таъсир кўрсатиш, қўрқув, ваҳима тарқатиш орқали ички иккиланишни келтириб чиқаришдек мақсадлар кўзлашади.
Биз интернет тармоқларидан тўғри фойдаланишимиз зарур. Фарзандларимизга ҳам интернет тармоғидан фойдаланишда турли хил ғаламис кишиларнинг алдовларига учмасдан, интернетдан фақат яхшилик мақсадида фойдаланишга ўргатишимиз лозим.
Э, Саттаров,
Қарши шаҳар “Маҳаллот” масжиди имом хатиби