Дарҳақиқат, вақф қилинган нарса Аллоҳнинг мулкидир. “Вақф” сўзининг шаръий маъноси ҳақида турли хил фикрлар билдирилган. Шулардан бири қуйидагича, “Вақф-нарсани Аллоҳнинг мулки ҳисобида сақлашдир”.
Вақф Аллоҳнинг мулки деганда шуни тушуниш керакки, вақф қилинган нарса вақф қилган инсоннинг мулкидан чиқади ва у аллоҳнинг мулкига айланади.
Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирларга, камбағаллар каби) сафрланади.
“Вақф” хайрия жамоат фондига фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамига тўпланади ва юқорида келтириб ўтилган хайрли ишлар учун сарфланади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими