1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Вақф” сўзи нимани англатади?

27-03-2023, 14:47 182 Ўқиш режими + -
“Вақф” сўзи нимани англатади? 
                 “Вақф” арабча сўз бўлиб, у тилида “тўхташ”, “тўхтаб туриш”  деган маъноаларни англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “вақф” сўзига шундай изоҳ берилади: “Вақф- (арабча) тик туриш, тўхталиш. Вақф-хайрия мақсадларида васият қилинган мулк, вақфий мулк” . 
                    “Вақф” сўзининг шаръий маъноси ҳақида турли хил фикрлар билдирилган. Шулардан бири қуйидагича, “Вақф-нарсани Аллоҳнинг мулки ҳисобида сақлашдир”. 
Вақф Аллоҳнинг мулки деганда шуни тушуниш керакки, вақф қилинган нарса вақф қилган инсоннинг мулкидан чиқади ва у аллоҳнинг мулкига айланади. 
Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирларга, камбағаллар каби) сафрланади.
Маълумки, Президентимиз фармонларига кўра “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил қилинган. Ушба фармонга биноан “Вақф” хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари сифатида масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, меъморий эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъсмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш, масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш, етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш келтириб ўтилган.
“Вақф” хайрия жамоат фондига фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамига тўпланади ва юқорида келтириб ўтилган хайрли ишлар учун сарфланади    
 
                                             
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими