1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИСЛОМДА ФАТВО БЕРИШГА КИМ ҲАҚЛИ

29-03-2023, 08:26 277 Ўқиш режими + -
Бизнинг ҳаётимизда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим. Инсон  тўғри йўлда юриш учун, элига, халқига, ватанига, динига фойдаси тегиши учун фатво жуда зарурдир. Энди фатво нима?, фатво беришга кимлар ҳақли, фатвони кимдан сўраш керак. Бу нарсаларни ҳар бир инсон билиши керак. Бу саволларга жавоб берамиз;
Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқаришнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Исломнинг икки манбаси: Қуръон ва ҳадисга асосланган ҳолда мусулмонларнинг манфаатидан келиб чиқиб, инсон камолоти, жамият фаровонлиги, ижтимоий тараққиётни кўзлаб ҳукм чиқариш алоҳида чуқур билим тажриба талаб этади. Суфён ва Саҳнун айтадилар:"Одамларнинг фатвога журатлироғи энг нодон ва илмсизи бўлади. Олим киши фатво беришнинг ҳайбатидан қўрқади. Яҳё ибн Маъиндан сўрашди:"мингта ҳадис билган одам фатво бериши мумкинми?". У зот: йўқ, деди. Икки мингта ҳадис бўлсачи?"деб яна сўрашди. У зот:йўқ деди."Беш минг ҳадис ёдлаганчи? "дейишганда:"бу ҳам фатво беришга камлик қилади",-деган эканлар.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:"Мен учратган чуқур билим ва тафаккурга эга бўлган шахслардан савол сўрашганда,халқумларига жонлари тиқилгудек ҳолатга тушишар эди. Ҳозирги даврда фатво берувчилар эса фотва беришга ошиқади. Ваҳоланки, уларни қиёмат куни нима кутиб турганини билмайдилар.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари Робия ибн Абдураҳмонни йиғлаган ҳолда кўриб, буни сабабини сўрашганда, у зот кишилар диний-ҳуқуқий билими бўлмаган шахслардан сўраётганларни кўрганлиги, бу ҳолат исломда катта ҳатарга олиб келишини такидлаган эканлар.
Хулоса қилганда фатвонинг мусулмонлар ҳаётида ўрни муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, илм ва салоҳиятсиз фатво бериш ёки учраган кишидан фатво сўраш ва унга эргашиб кетавериш адашишга олиб боради. Бундай салбий оқибатларни, ихтилофларни олдини олиш биринчи навбатда,Ислом марказлари ва уламоларининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
 
Б.Бадихон
 "Уймовут ота" жоме масжиди имом хатиби