1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН-ҚУРЪОН НОЗИЛ ҚИЛИНГАН ОЙ

29-03-2023, 09:59 185 Ўқиш режими + -
 Икки дунё саодатига бошловчи Қуръони каримни нозил қилган ва Рамазон ойини рўзи ойи қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Пайғамбаримиз (с.а.в) га салом ва саловотларимиз бўлсин!  
Дарҳақиқат, Рамазон Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида Рамазон ойини тилга олади. Уни Қуръони карим нозил қилинган ой эканлигини таъкидлаб шундай дейди “Рамазон ойида инсонларга ҳидоят бўлган ҳамда ҳидоят ва фурқоннинг очиқ башорати бўлиб Қуръон туширилган. Ким бу ойга етса. рўза тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бошқа кунлари сонини тўлдирсин. Аллоҳ сизларга осонликни истайди, қийинчиликни хоҳламайди. Шунинг учун саноқни мукаммал қилинглар ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғланглар, шоядки шукр қилсангизлар” (Бақара сураси 183-185-оятлар).         
Қуръон Аллоҳ таолонинг бандаларига нисбатан ҳидоятидир. Бу ҳақда: “Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган Китоб этиб нозил қилди. Ундан робларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар, сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ ўзи хоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилувчи йўқ” (Зумар сураси, 23-оят). 
 Пайғамбар (с.а.в)  “ Поклик иймоннинг ярмидир. “Адҳамду лиллаҳ” тарозини тўлдиради. “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ” осмонлару ернинг орасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Ҳар бир одам эрта билан ҳаракатга тушар экан, ўз жонини сотган бўлади. Энди у уни озод қилади, ё нобуд қилади”(Имом Аҳмад ривояти). 
Шу туфайли ҳозирги Рамазон ойларида ғанимат дамларда Қуръон ўқишни кўпайтиришимиз лозим, чунки Қуръон ўқиш ибодатдир. Унинг ҳар бир ҳарфида бир савоб бор. Шундай қилсак, Қуръон нозил қилинган Рамазон ойининг фазилати яна ортган бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими