Маълуки, динимиз тинчликни ёқлайди, террорни эса қоралайди.
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича: “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у адашган бўлиб чиқади”.
Мусулмонлар Аллоҳ таолонинг неъматларини ёдда тутиб, ёмонликдан сақланиб, ўзаро тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашлари лозим.
Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими