Мусулмон бошқа мусулмонга зулм қилмайди
8781
31-03-2023, 09:44
312
Ўқиш режими
+
-
Ислом дини мусулмонларни зулм қилишдан қайтаради. Бир-бировга зулм қилиш ҳаром.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бир-бирингизга зулм қилмангиз” (Ҳадиси қудсий)
Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У бошқа мусулмонга зулм қилмайди. Мабодо бирор мусулмон зулм остида бўлса, унга зулмдан қутилишга ёрдам беради, уни золимнинг қўлига ташлаб қўймайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда шундай дейдилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У биродарига зулм ҳам қилмайди, уни (золим қўлига ) ташлаб ҳам қўймайди” (Бухорий ривояти).
Мусулмон мазлум бўлса унга ёрдам беришни тушунамиз аммо золим бўлса уни зулмдан қайтариш лозим бўлади. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:“Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер!”. Бир саҳобий: “Ё Расулуллоҳ! Биродарим мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Аммо у золим бўлса, қандай ёрдам қиламан?” деди. Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Уни зулм қилишида қайтар, мана шу унга қилган ёрдаминг бўлади”, дедилар.( Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни зулмнинг ҳар қандай кўринишларидан асраб, Ўзининг розилиги йўлида амаллар қилишни муваффақ айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими