Ўлимдан аввал ҳаёт билан бахтиёр бўл. Бўрон кўтарилишидан аввал гулларни териб ол...
Ато ибн рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Мендан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Сенга жаннат аҳлларидан бўладиган бир хотинни кўрсатайми?” – деб сўрадилар. Мен: “Ҳа, кўрсатинг”, - деган эдим, у киши: “Ўша мана бу қора хотин. У Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: “Мен тутқаноқ касаллиги билан оғриб қоламан. Шунда баданим очилиб кетади. Мен учун бир дуо қилинг!” – деди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: “Истасанг сабр қиласан, сенга жаннат насиб бўлади. Истасанг сени халос қилиши учун Аллоҳ таолога дуо қиламан”, дедилар. У хотин: “Сабр этаман, лекин баданим очилиб қолади. Баданим очилмаслиги учун Аллоҳга дуо қилинг”, деди. Расулуллоҳ ﷺ у учун дуо қилдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Солиҳ ибн Ҳуяйнинг аёлини қиссасини эшитганмисиз? Эри унга икки болани ташлаб вафот этди. Она вояга етган ўғилларига биринчи бўлиб тоат-ибодат, тунги намозга туришни ўргатди. У икки фарзандига доим айтар эди: - Бизнинг уйимизда туннинг ўтган ҳар бир лаҳзасида Аллоҳнинг номи зикр қилинмоғи керак. – Фарзандлари: - Бу билан нима демоқчисиз она? – деб сўрашди. Шунда у: Бундан кейин ҳар куни тунда, биринглар туннинг биринчи қисмида, иккинчинглар туннинг иккинчи қисмида, мен эса туннинг охирги қисмида тунгги намозга тураман ва сизларни бомдод намозига уйғотаман, - деди. Фарзандлари: - Ҳўп бўлади, - дейишди. Она вафот этгандан кейин ҳам фарзандлар бу одатларини тарк этишмади. Чунки тоат-ибодат муҳаббати уларнинг ҳаётдаги энг ширин лаҳзаларига айланиб улгурган эди. Улар тунги ибодатни иккига тақсимлаб олдилар. Улардан бири қаттиқ касал бўлиб қолди. Яна бири туннинг барчасида тунги намозга турди.
Ҳар икки ҳодисада ҳам ҳаёт ўзининг буюк ва гўзал юзи билан саодатга чақирувчи ҳақиқий даъватини англатиб турибди.
“...Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар...”. (Иброҳим сураси, 34-оят).
Қадарнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам иймон келтирмоқ лозим.
Қаноат хазинаси қўриқлашга муҳтож эмасдир.
“На Ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса), биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир”.
Ҳаётда содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди. Бу ҳақиқат баён этилишига сабаб...
“Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир ”
“Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди”. (Ҳадид сураси, 22-23 оятлар).
“...(Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз...”. (Бақара сураси, 216-оят).
Қазойи Қадарга иймон келтирмоқ, мусибатлар пайтида қалбнинг хотиржам бўлишида катта аҳамиятга эгадир. Хусусан, Аллоҳ таоло Ўз бандаларига меҳрибон эканлиги, уларга фақат яхшиликни исташи ва У Зот Ҳикматли ва Билимдон эканлиги, бандалари учун Охират диёрида заҳира тайёрлашини, сабр қилувчи бандаларига беҳисоб ажрлар беришини, барча-барчасини банда идрок қилар экан, мана шу идрок ва қилинган амал мусибат қайғусини сурур ва саодатга айлантиради. Лекин барчанинг ҳам бунга кучи етмайди.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ масжида кирдилар. Расулуллоҳ ﷺ масжидга крганларида икки устун ўртасида боғланган арқонни кўриб: “Бу қандай арқон?”, - дедилар. Одамлар: “Бу Зайнабнинг арқони. У намоз ўқиётганида ҳоли қуриса мана шу арқонга осилиб давом эттиради”, - дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: “Ечиб ташланглар. Сизлар ғайрат билан намоз ўқинглар, бўшашган вақтларингизда ўтириб дам олинглар”, - дедилар. Ўша аёллар Аллоҳнинг розисига эришиш мақсадида ўздарини ана шундай қийнар эдилар. Расулуллоҳ ﷺ ўзларини бу аҳволда қийнамасликларини буюрганлар. Зеро, ибодатларнинг яхшиси – оз бўлса ҳам доим бўлганидир. Аммо бизнинг асримизнинг айрим аёллари эса тун зулматида шайтонга ғолиб келувчи икки ракаъат намозни ўқишлари у ёқда турсин, туну кунларини дунё ишларига тўлдирганлар. Ишларнинг яхшиси – ўртачасидир.
Нилуфар Аҳадовна“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти