“Вақф”- энг садақаи-жория
8791
1-04-2023, 11:15
178
Ўқиш режими
+
-
Дарҳақиқат, вақф энг садақаи жориядир. Бу ҳақда сўз юритишдан олдин садақаи жория ҳақида қуйидаги маълумотларга эътиборимизни қаратсак.
“Садақаи-жория” аслида арабча сўзлар бирикмасидир. “Садақаи-жория” савоби жорий, савоби бардавом бўлган хайрли иш деган маънони англатади. Бошқача қилиб айтганда у инсоннинг Аллоҳга мақбул бўлган хайрли ишидир. Инсоннинг умри давомида қилган садақаи-жорияси, яъни хайрли ишларининг савоби бардавомлик, доимо оқиб турувчи савоб даражага етади. Садақаи-жория амаллар савоби инсон вафот этгандан сўнг ҳам унинг орқасидан бориб туради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади. Садақаи-жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”.
Бугунги кундаги Президентимиз фармонларига кўра ташкил қилинган “Вақф” хайрия жамоат фонди ана шундай садақаи-жория ишларини олиб бормоқда.
Аллоҳ таоло “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан олиб борилаётган хайрли ишларни бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими